Асосий саҳифа - Видео - Худованддан қўрқиш Видео ваъз

 
Худованддан қўрқиш Видео ваъз
Худованддан қўрқиш Видео ваъз
Муаллим: Жон Бивер

Сизда Худо Рухига сезгирлик бўлишини истайсизми? Кўпроқ аниқ бир мақсадга эришадиган ва диққат-эътиборли бўлишни истайсизми? Агар жавобингиз – ҳа бўлса, сиз Худованддан қўрқишни қабул қилишингиз керак. Бу йўлланган нома орқали Жон сизни саждакор бўлишга ва кундалик ҳаётда Худовандни ҳурмат қилишни янгилашга чақиради.

Худованд қўрқуви нима дегани? Нима учун бу муҳим? Ва бу Худованддан қўрқишдан нимаси билан фарқ қилади? Жон Бивер «Худованддан қўрқиш» китобида ушбу кўпинча қолдирилган ва нотўғри талқин қилинган ҳақиқатни Худо Каломидан айтиб беради. Худованддан қўрқиш донолик, Худовандни билиш ва Унга яқинлашишнинг калитидир. Агар сиз жавобларни, илоҳий ҳимояни ёки раҳнамоликни излаётган бўлсангиз, сизда Худованд қўрқуви бўлиши лозим.

Худованд Уни таниб билишимизни жуда истайди. Ва У билан яқин муносабатда бўлишнинг фақатгина бир йўли бор. Унинг дўстлигининг тўлиқлигини тотиб кўришнинг ягона йўли бор. Худованд билан шахсий яқинлик фақатгина Худованд қўрқуви орқали келиши мумкин. Қачон сиз бу ҳақиқатни маҳкам тутиб олсангиз, сизнинг ва атрофингиздаги инсонларнинг ҳаёти батамом ўзгаради.

Бўлишиш