Асосий саҳифа - Китоблар - Никоҳ Тарихи

Никоҳ Тарихи
Муаллим: Жон Бивер

Бир куни кўп йиллар илгари…Никоҳ доимо бор эди. Бу – бир эркак ва бир аёлни боғловчи аҳд эди. Бу боғланиш уларни кучлироқ, олийжаноброқ ва ёрқинроқ қилди. Улар биргаликда, алоҳида бўлганларидан кўра яхшироқ эдилар. Тўй маросими фақат бошланиши бўлди. Бу уларнинг узоқ ва бахтли оилавий ҳаётларига дарвоза эди. Уларнинг ҳар бир танлов ва ҳатти-ҳаракатлари ҳаётларини уларнинг иттифоқларининг даъватига кўра қуриши лозим эди. Ўз Яратувчиларининг севгисини намоён қилиш учун эр ва хотин буюк намаълумликка қаттиқ чирмашиб кетган юраклар, қўллар ва овозлар билан қадам қўяр эдилар.

Биз бу буюк севгининг тарихи билан алоқани қандай қилиб йўқотиб қўйдик? “Никоҳ тарихи” китобида Жон ва Лиза Бивер сизни Худонинг илк режасини ўзингиз учун яна кашф этишга таклиф қиладилар. Сиз турмушга чиққанмисиз ёки уйланганмисиз, турмушга чиқмаганмисиз ёки уйланмаганмисиз, сизнинг тарихингиз – Унинг тарихининг бир қисмидир.

Юклаб олиш (~1.87 MB)

Бўлишмоқ