Асосий саҳифа - Аудио - Худо, қаердасан? Аудио китоб

 
Худо, қаердасан? Аудио китоб
Муаллим: Жон Бивер

Ўз чўлингизда куч ва мақсадни қўлга киритинг

Ҳаётнинг қийин даврларида ўзингизни паришон ҳис этиб: “Худо, қаердасан?” деб савол берасизми?

Эҳтимол, сиз шу пайтгача Худонинг овозини эшитгандирсиз, бироқ ҳозир У сукут сақлаётгандек бўлиб кўриняпти. Эҳтимол, сиз шу пайтгача имонда ҳаракатланиб келгансиз, аммо ҳозир Унинг ҳузурини топа олмаяпсиз. Худодан ваъдани олиш ва уни амалга ошиши ўртасидаги жой бўлмиш – чўлга марҳабо.

Яхши хабар шундаки, чўл – бу мақсадсиз ва қуруқ ер эмас. Худо сизни даъватингизга тайёрлаш ва анжомлаш учун чўлдан фойдаланади. Аксарият кишилар нима деб ўйлашидан қатъий назар, биз Худони шунчаки кутиб ўтираверсак, бу даврдан ўта олмаймиз. Чўлдан ўтиш учун сизнинг иштирокингиз ҳам керак ва сизнинг иштирокингизнинг аҳамияти катта. Агар сиз вақтни беҳудага сарфлашни ва бир жойда айланиб юришни истамасангиз, чўл нималигини билиб олишингиз жоиз.

Ушбу ваҳийларга бой китобда, оммабоп китоблар муаллифи Жон Бивер, Худо сиз учун тайёрлаб қўйган барча нарсани қўлга киритишда ва ҳаётингизнинг қийин ва қуруқ мавсумидан ўтишда ёрдам берадиган Муқаддас Китобдаги муҳим билимлар ва сермазмун воқеалар билан отлантиради.

Юклаб олиш (ZIP): ~338.57 MB

Ёрдамчи таълим дастури:
Худо, қаердасан?

Бўлишиш