Ҳозирги тил: uz Oʻzbekcha

Тил

Асосий саҳифа - Биз ҳаққимизда

Cloud Library ҳақида

«Messenger International» хизмати қаердалиги ва уларнинг молиявий шароити қандайлигидан қатъий назар чўпон ва нозирларга ушбу ахборот манбаларни етказиш бағишлови ва мақсадларига эга. Булутли кутубхона шунинг учун яратилган. У ўзида ҳар хил тилларга таржима қилинган ахборотлар манбаларини бепул тарқатиш имконини берадиган халқаро тармоқни ифодалайди.

Бизнинг мақсадимиз – ушбу манбаларни дунёда кенг тарқалган барча тилларда фойдаланиб бўладиган қилиш, бу билан Ернинг 98 % аҳолисини қамраб олишдир. Булутли кутубхона – ушбу мақсадга эришишнинг бир йўлидир. Сиз нима учун деб сўрайсизми? Чунки виртуал манба жисмоний манбадан кўра ахборотни тезроқ тарқата олади. Умид қиламизки интернетнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш сизга ёқади.

Яратувчилардан

Исо бизларга Хушхабарни шунчаки воизлик қилишнигина эмас, балки шогирдларни тарбиялашни ҳам буюрган. Бу номалар сизга Масиҳнинг шогирдлари бўлишга ёрдам беради. Биз сизнинг ўсишингиз учун боримизни сарфлаймиз, чунки биз сизни ва Худованднинг марҳамати ёрдамида таъсир доирангизни тубдан ўзгартиришига ишонамиз. Худованд ҳар бир кишининг ичига буюкликни жойлаштирган, У сизни яна ҳам яқинроқ таниб билишни истайди. Бу манбалар сизга Худованд билан янада яқин шахсий муносабатларга эга бўлишга кўмаклашади. Уларда ўсганингиз сари сиз Унинг Каломининг кучи билан бутунлай ўзгараверасиз.

Худованд сизни ягона мақсад учун яратган, бу мақсад амалга ошиши учун фақатгина сизнинг инъомларингиз ва таъсирингиз тўғри келади. Биз сизни Худованд сиз учун тайёрлаган ҳамма нарсанинг тўлиқлигини излаб топишга илхомлантирамиз, бу манбалар сизнинг йўлингизда ва муваффақиятларингизда самарадорли асбоб бўлиши учун ибодат қиламиз.

Сизни дуо қиламиз,

Сизнинг Жон ва Лиза Биверингиз

Бизнинг мақсадларимизни қўллаб-қувватланг

Сизнинг юрагингиз ҳаётларни ўзгартира оладиган ушбу ресурслар бутун дунё бўйлаб тарқатиш имкониятини кўришдан ёна бошладими? Агар сиз Булутли кутубхонани қўллаб-қувватлашни истасангиз, илтимос бизнинг getinvolved@cloudlibrary.org. электрон манзилимизга ёзинг. Ибодатларингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.